Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ўзининг иккинчи авиаташувчи кемасини синовдан ўтказди
Хитой армияси мамлакатдаги иккинчи авиаташувчи кеманинг денгиздаги синовларини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги вакили У Цянь маълум қилди. Унинг айтишича, барча тадбирлар хавфсиз ва режага кўра амалга оширилиб, кўзланган мақсадларга эришилган.
Global Times нашрининг ёзишича, синовлар учувчи қурилмаларсиз амалга оширилган. Улардан мақсад кема двигателлари, алоқа, навигация тизими ва бошқа қурилмаларни текшириш бўлган. Таъкидланишича, қирувчи самолётлар ва вертолётлар кейинги синовларда қатнашади. Кемани кейинги йил бошида қуролланишга топшириш режалаштирилган.
Бу кема тўлиқ Хитойда ишлаб чиқарилган илк авиаташувчидир. У биринчи авиаташувчи “Ляонин” каби лойиҳаланиб қурилган. “Ляонин” собиқ иттифоқнинг “Варяг” авиаташувчи крейсери негизида қуриб битказилган.
“Ляонин”нинг узунлиги 304 метрни, эни 38 метрни, тезлиги 54 км/соатни ташкил қилади. Кеманинг авиация гуруҳи 26 та қирувчи самолёт ва 14 та вертолётдан иборат.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026