Истеъмолчиларни қандай ҳолатларда электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш мумкин?
KUN.UZ таҳририяти келаётган таклиф ва саволларга асосланган ҳолатда қонунчиликка оид энг кўп бериладиган саволларга тўхталиб ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори “Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ га мувофиқ қуйидаги ҳолатлар белгилаб ўтилган:
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Бюро талабномалари ижро этилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;
электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ёки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
Саволларга юрист Жавоҳир Шамсутдинов жавоб берди
Мавзуга оид
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
10:18 / 02.11.2024