Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшма таълим дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш кенгайтирилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 8-сон баёни билан Наманган давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент давлат аграр университетларига 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча квоталар белгиланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабарига кўра, Наманган давлат университетида Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат педагогика университети билан ҳамкорликдаги қўшма дастур асосида 60 нафар талаба қабул қилинади.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Урал давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда тўртта йўналишда 125 нафар, Тошкент давлат аграр университетида эса Волгоград давлат аграр университети билан биргаликда битта йўналишда 20 нафар талаба қўшимча қабул қилинади.
Қўшма дастурда белгиланган қабул квоталарида ўқиш тўлов-контракт асосида бўлиб, бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар шу йилнинг 15 сентябригача қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан шу йилнинг 17-22 сентябрь кунлари ўтказилади.
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 1 октябридан бошланади.
Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқув жараёнини бир қисмини хорижий олий таълим муассасасида амалга оширади.
Мавзуга оид
11:59 / 04.06.2026
“Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
18:33 / 11.04.2026