Путин ва Трамп йил охиригача уч марта учрашиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп шу йилнинг охиригача яна уч марта учрашиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.
Аниқлик киритилишича, гап Францияда Биринчи жаҳон урушига бағишланган тадбирлар, Сингапурдаги Шарқий Осиё саммити ва Аргентинадаги «катта йигирмалик» етакчиларининг учрашуви ҳақида кетмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қайд этишича, Россия турли майдончаларда Россия-Америка музокаралари ташкил этилишини хоҳлайди. Шунингдек, у олий даражадаги учрашувлар юз беришини истисно қилмади.
Шу билан бирга, Песковнинг билдиришича, «ҳаммаси америкаликларга ҳам боғлиқ».
Биринчи жаҳон уруши якунланганининг юз йиллиги Францияда 11 ноябрда нишонланса, Сингапурдаги Шарқий Осиё саммити 11-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, «катта йигирматалик» давлат раҳбарлари учрашуви эса ноябрь охири - декабрь бошида Буэнос-Айресда ташкиллаштирилади.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024