Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мюллернинг текширувини ноқонуний деб атади
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг айтишича, махсус прокурор Роберт Мюллернинг Россия иши бўйича суриштирувлари «ноқонунийдир». Бу ҳақда у Bloomberg’га берган интервьюсида айтди.
Ўзи Мюллерга кўрсатма беришга тайёрлиги ҳақидаги саволга, Трамп шундай жавоб қайтарди: «Кўрамиз».
«Мен буни бошқача кўрмоқдаман. Мен буни ноқонуний суриштирув, деб биламан», - деди АҚШ президенти.
Унинг сўзларига кўра, «буюк ақллар» «ҳеч қандай махсус прокурор бўлмаслиги кераклигини» таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШда «зўравонликлар» юз бериши мумкинлигини билдирганди.