Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилги ёзги Олимпиада машъаласи қачон ёқилиши маълум қилинди
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Токиода 2020 йилда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи 2020 йил 11 мартда ёқилишини маълум қилди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.
Олимпия машъаласи эстафетаси 2011 йилда цунами ва зилзиладан талофат кўрган Фукусима префектурасида старт олади ва 121 кун давом этади. Ўйинларнинг очилиш маросими 2020 йил 24 июлда бўлиб ўтади. Олимпиада 9 августгача давом этади.
Токиодаги Олимпиадада 33 спорт тури (50 та йўналиш) бўйича 339 медаллар шодаси ўйналади. Ушбу Олимпиада дастурига 5 та янги спорт тури киритилган: бейсбол/софтбол, каратэ, спортча қояга кўтарилиш, серфинг ва скейтбординг.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026