Жаҳон | 11:23 / 01.09.2018
13665
1 дақиқада ўқилади

«ДХР» раҳбари вазифасини бажарувчиси Россия бўйича сиёсат ўзгармаслигини маълум қилди

Фото: РИА Новости / Игорь Маслов

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Дмитрий Трапезниковнинг маълум қилишича, Россия билан интеграция бўйича сиёсий курс ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Бу курс республиканинг турли давлатлардаги дўстлари томонидан қўллаб-қувватланди, улар Украина махсус хизматларининг терактига жавобан мурожаат билан чиқишди», - дейилади «ДХР» раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи матбуот хизмати хабарида.

31 август куни Донецк марказидаги ресторанда юз берган портлаш оқибатида «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченко ҳалок бўлди. Даромадлар ва харажатлар вазири Александр Тимофеев жиддий жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров «ДХР»га «ёрдам ва қўллаб-қувватловни» ваъда қилган. 

Мавзуга оид