Спорт | 09:50 / 01.09.2018
14025
1 дақиқада ўқилади

Эшкак эшишда яна бир медал. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 60тадан ошди

Ўзбекистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш жамоаси Осиё ўйинларида муваффақият билан иштирок этишмоқда.

Наталья Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина ва Ксения Кочнева тўртлиги 500 м масофага ўтказилган баҳсларда маррага учинчи бўлиб етиб боришди (1:38.040) ва бронза медалига сазовор бўлишди. Марра арафасида жанубий кореяликлар жамоаси (1:39.092) ортда қолдирилди. Биринчи ўринни Хитой (1:33.896), иккинчи ўринни Қозоғистон (1:35.452) эгаллади.

Бу эшкак эшиш бўйича ўзбекистонликлар жамоасининг бугунги баҳслардаги тўртинчи медали бўлди.

Бунгача Екатерина Шубина ва Юлия Борзова жуфтлиги 500 метрга финал баҳсларида кумуш, 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев жуфтлиги кумуш, 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова эса бронза медал олганди.

Айни вақтда Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 61тага етди. Ўзбекистон делегацияси 15та олтин, 21та кумуш ва 25та бронза олган ҳолда еттинчи ўринда жойлашган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид