Жаҳон | 09:36 / 01.09.2018
19391
1 дақиқада ўқилади

Қодиров «ДХР»га «ёрдам ва қўллаб-қувватловни» ваъда қилди

Фото: Саид Царнаев/РИА «Новости»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») аҳолиси учун «барча зарур ёрдам ва қўллаб-қувватлов»ни тақдим этишга ваъда берди. Бу ҳақда у ўз Telegram-каналида ёзган.

31 август куни Донецк марказидаги ресторанда портлаш юз берди, натижада «ДХР» раҳбари Александр Захарченко ҳалок бўлди.

Қодиров рўй берган воқеани шарҳлар экан, Захарченко «самимий ва ўз халқи учун содиқ инсон» бўлганини айтди ҳамда унга ҳужумни «маккор ва разил жиноятчилар» амалга оширганини таъкидлаб ўтди.

«Донбасс учун қийин бўлган бу кунда шуни маълум қилмоқчиманки, биз ҳар қандай зарур ёрдам ва қўллаб-қувватловни тақдим этишга тайёрмиз, сизларни муаммо билан яккама-якка қолдирмаймиз!» - дея қайд этиб ўтди Чеченистон раҳбари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид