Ўзбекистонда янги олийгоҳ ёки факультет очилиши мумкин
Мамлакатда туризм ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудида мавжуд олийгоҳлардан бирининг базасида янги факультет очилиши ёхуд олий таълим муассасаси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
29-30 август кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси вилоятнинг Бахмал ва Зомин туманида амалга оширилиши кутилаётган туризм кластер лойиҳаси билан танишиб чиқиб, тегишли меморандумни имзолаган. Унга кўра, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри темир йўл инфратузилмасини яхшилаш назарда тутилади. Шунингдек, муҳандислар ва кадрлар бошқаруви соҳасида янги ходимларни етказиб берувчи замонавий олийгоҳни очиш масаласи ҳам ижобий ҳал этилган.
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Улуғбек Эгамовнинг айтишича, ҳокимият вакиллари Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри вакиллари билан алоқа ўрнатиб, шаҳардаги Гаошень олийгоҳининг филиалини Жиззахда ташкил этиш бўйича музокараларни олиб боришмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларидан чиқувчи ва кириб келувчи поездларга хизмат кўрсатиш хизматига эга логистика марказлари ҳам қурилиши режалаштирилмоқда.
Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси эса паст қаватли, бир рельсга эга шаҳар ичида ҳаракатланувчи транспортни етказиб бериш бўйича меморандумни имзолаган.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024