Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Осиё ўйинлари ғолиблари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди
Бугун, 2 сентябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Жакартадан юртимизга қайтиб келишди. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари махсус жўнатилган чартер рейсда учиб келишди.
Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Спортчиларни кутиб олишга мухлислар, спортчиларнинг яқинлари, жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар ва юзлаб ёшлар чиқишди.
Ғолибларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа ҳокимият вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тадбирни очиб берган бош вазир ушбу Осиё ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечгани, улар қитъанинг бир қатор йирик мамлакатларини ортда қолдириб кетгани, демак спортчи ва мураббийлар айни пайтда тўғри йўлдан кетаётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди ва уларга бундан кейинги турнирларда янада юксакроқ зафарлар тилади.
Шундан сўнг йиғилганлар бош вазир билан биргаликда Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлашди.
Маросимда спортчилар турнирдан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Маданият ходимлари ҳам спортчиларни муваффақиятли иштирок билан қутлашди.
Аэропортдаги тадбир якунланганидан сўнг спортчилар махсус ажратилган икки қаватли автобусларда Миллий олимпия қўмитасига йўл олишди. Спортчилар у ерда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот қилишди, эсдалик учун суратга тушишди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026