Жаҳон | 20:12 / 02.09.2018
6261
1 дақиқада ўқилади

Туркияда трактор ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Ғазиантеп вилоятида трактор ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 3 киши шифохонада жон берган.

Шунингдек, 19 киши жароҳат олган, улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. 

Таъкидланишича, трактор далаларда ҳосил йиғиш билан шуғулланган фермерларни олиб кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид