Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Хитойнинг осма поездлари пайдо бўлади
Ўзбекистон хитойлик ҳамкорлар билан Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида темир йўл инфратузилмалари бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Kun.uz» мухбири маълумотига кўра, 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси ва Германия-Хитой маданий алмашинуви уюшмаси ўртасида санъат ва дизайн соҳасида шартнома имзоланган.
Бу шартнома Тошкент шаҳрида, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида темирйўл, шу жумладан, туристик темирйўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.
Хусусан, бу келишув Ўзбекистондаги шаҳар транспорти тизимига Beijing Jiufang Grang Move Transportation Equipment Co.Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган паст, бир рельсли осма поездларни киритишни назарда тутади.
Шунингдек, Марказий Осиёдаги бешта давлат поездларига техник хизмат кўрсатувчи марказ ташкил этилиши, Тошкент шаҳрининг ва Самарқанд вилоятининг туристик ҳудудларида кичик экскурсион поездларни ташкил этиш, ушбу ҳудудлар бўйлаб меҳмонхоналарни қуриш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий ўқув юртларидан бирининг таркибида замонавий муҳандислик ва бошқарув кадрларини тайёрлайдиган факультет ёки ўқув даргоҳи ташкил этилади.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026