Фан-техника | 19:09 / 02.09.2018
6302
2 дақиқада ўқилади

Waymo ҳайдовчисиз такси хизматини таклиф этишга тайёр

Шу йилнинг март ойида ҳайдовчисиз автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, бошқарувчисиз автомобиллар келажагига шубҳа билан қарайдиганлар янада кўпайди. Шунга қарамасдан, Alphabet холдинг таркибига кирувчи Waymo компанияси жараёнлардан қўрқмаяпти, раҳбарият йил охирига қадар бошқарувчисиз такси хизматини ишга туширишни ўйламоқда. 

Фото: The Verge

The Verge нашрига кўра, тез орада Waymo ноанъанавий шаклдаги такси хизматини жамоатчиликка таклиф этиши кутилмоқда. Хизматни  тажрибадан ўтказишга Финикс шаҳридаги 400дан ортиқ кўнгилли йўловчилар  бир йил давомида кўмак берди. Early Ride дастури номи билан аталган синов даврида хизмат анча мукаммаллаштирилгани айтилмоқда. 

The Verge мухбири футуристик кўринишдаги Waymo автотураргоҳида ҳам бўлган. Мухбирнинг тасвирлашича, у ерда компания муҳандислари ҳар куни автомобилларга ўрнатилган лидар-сенсор ва камераларни кўздан кечиради. Ҳозирча хизматга отланган такси кабинасида ҳайдовчи бор, аммо у машинани бошқармайди, шунчаки тизимнинг мувофиқ ишлашини кузатиб боради. 

Easy Ride дастури бўйича Waymo дастур кузатувчиси ҳам бўлмаган такси хизматини таклиф этишни режалаштирган.

Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge

Мавзуга оид