Жаҳон | 08:29 / 04.09.2018
11056
1 дақиқада ўқилади
Ироқда ИШИД жангарилари ҳужуми рўй берди
«Асаиш» курдлар хавфсизлик кучлари раҳбари Идрис Рафаатнинг Rudaw телеканалига маълум қилишича, Ироқ шимолидаги Киркук вилоятида жойлашган қишлоққа ИШИД жангариларининг ҳужуми оқибатида ўн киши ҳалок бўлган.
«ИШИДнинг бир гуруҳ жангарилари душанба куни Киркукдаги Абу Шоҳирга ҳужум қилди, натижада 10 киши ҳалок бўлди», - дея айтиб ўтди Рафаат.
Таъкидланишича, ҳозирча террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири рўй берган ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олмади, бироқ минтақада ИШИДнинг «уйқудаги» ячейкалари фаолияти кўрсатиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда ИШИД бўлинмаси етакчиси йўқ қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:44 / 03.09.2024
Швейцария 33 йилдан кейин Ироқдаги элчихонасини қайта очди
20:26 / 13.08.2024
Ироқда қизлар учун никоҳ ёшини 9 га тушириш таклиф этилди
20:54 / 11.08.2024