Жаҳон | 00:18 / 04.09.2018
13424
1 дақиқада ўқилади

ИШИДнинг даромади ўн марта камайиб кетган – ФХХ

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг тезкор ахборот ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Сергей Беседа ИШИД террорчилик гуруҳининг даромадлари 2014 йилдан бери 10 марта камайиб кетганини маълум қилди. 

Беседанинг таъкидлашича, гуруҳнинг даромадлари 2014 йилда 3 млрд долларга баҳоланган бўлса, ҳозирда у 200-300 млн доллар даромад олиши мумкин.  

Унинг тушунтиришича, гуруҳ даромадининг камайиши нефть ва жангарилар эгаллаган ҳудудларда киритган солиқдан олинадиган даромад анча камайгани билан боғланган. 

Беседанинг маълум қилишича, ИШИД маблағларини қонуний бизнесга тикиб, шу тариқа уларни ювишга ҳаракат қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид