Жаҳон | 14:05 / 07.09.2018
6988
1 дақиқада ўқилади

Мексикада халқаро жиноий гуруҳ етакчиси қўлга олинди

Фото: REUTERS

Мексиканинг Жиноий терговлар агентлиги ходимлари мамлакат ҳудудида “Лос-Масос” халқаро жиноий гуруҳи етакчиси ҳисобланган ва Интерпол линияси бўйича қидирувда бўлган Донован Агуайо Ромерони қўлга олишди. Бу ҳақда Мексика бош прокуратураси маълум қилди.

Ромеро Текамак муниципалитетида қўлга олинган. У босқинчиликлар содир этиш ва соғлиққа жиддий зиён етказиш жиноятларини содир этишда айбланмоқда.

Milenio нашрининг маълум қилишича, 2010 йилда тузилган “Лос-Масос” тўдаси заргарлик дўконларига ҳужум қилиш билан шуғулланган. Тўда аъзолари Мексикадан ташқари бошқа давлатлар, жумладан Канада, Коста-Рика, АҚШ, Уругвай ва Францияда жиноятлар содир этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид