Ўзбекистон | 15:56 / 07.09.2018
8491
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия Меҳнат вазирликлари ўртасида меморандум имзоланади

Фото: мвд.рф

Москвада Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев ҳамда Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Максим Топилин амалий учрашув ўтказди.

Вазирлар меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, малакасини ошириш, демографик сиёсат ва ижтимоий-меҳнат соҳасидаги тадқиқотларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар ижтимоий-меҳнат соҳасида икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаси юқори даражада тайёр эканлигини таъкидладилар. Томонлар уни 2018 йилнинг кузида имзолаши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид