Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 сентябрь куни Тошкентдаги қатор кўчалар автоҳаракат учун вақтинчалик ёпилади
2018 йилнинг 9 сентябрь куни Ёшлар иттифоқи томонидан Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан «Мустақиллик марафони» ташкиллаштирилади.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, марафон Яккасарой тумани Глинка кўчасидан бошланади ва Нукус, А. Қодирий, Абай, Олмазор, И. Каримов кўчалари орқали ўтиб, «Пахтакор» стадионида якунланади.
Марафон давомида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9 сентябрь куни 9:00 дан 13:00 гача қуйидаги кўчалар автоҳаракат учун вақтичалик беркитилади:
Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача;
Нукус кўчаси – А. Қаҳҳор кўчасидан А. Қодирий кўчасигача;
Қодирий кўчаси– Нукус кўчасидан Абай кўчасигача;
Абай кўчаси – А. Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача;
Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан марафон давомида юқорида қайд этилган кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилиб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026