Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта шамол электр станциясининг кўриниши (фото)
Даниянинг Ørsted компанияси Буюк Британия ва Ирландия соҳилларидан 19 км узоклиқда дунёдаги энг катта сувда турувчи шамол электр станциясини ишга туширди.


Walney Extension станциясининг умумий майдони 20 мингта футбол майдони, яъни 145 квадрат километрни ташкил қилади. Унда баландлиги 188 метр ва ишлаб чиқариш қуввати 659 МВт бўлган 87 та шамол генератори ўрнатилган. Бу эса деярли 600 мингта уйни электр энергия билан таъминлаш имконини беради.

Сув сиртида турувчи шамол электр станциялари соҳилда ўрнатилган шундай электр станциялардан анча самаралироқ бўлиб, қишда 65 фоиз қувват билан ишласа, соҳилдагилари 40 фоиз билан ишлайди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026