Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Туркия Сурияда бегуноҳ одамлар ўлдириладиган бўлса, четдан қараб турмайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг твиттерда маълум қилишича, агар халқаро ҳамжамият Сурияда бегуноҳ кишиларнинг ўлдирилиши ҳолатларига эътиборсизлик билан ёндашса, Анқара четда турмайди.
Унинг сўзларига кўра, суриялик оддий фуқароларнинг хавфсизлигига эътиборсизлик билан ёндашадиган усуллар «ҳеч қандай фойда келтирмайди».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, агар Сурия ҳукумати манфаатлари йўлида бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши эътиборга олинмаса, Туркия Сурия Араб Республикасининг ҳамкори бўлиб қололмайди.
Эрдўғаннинг алоҳида таъкидлашича, Анқара Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишни талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда республикани тиклашда иштирок этмоқчи бўлган давлатлар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026