Жаҳон | 18:13 / 08.09.2018
43031
2 дақиқада ўқилади

«Қонли кўлга айлантирманг». Эрдўған Россия ва Эронга чақириқ билан чиқди

Фото: Kirill Kudryavtsev/REUTERS

Суриянинг Идлиб вилоятини ушбу давлат президенти Башар Асадга «шунчаки» топшириб қўйиш керак эмас, Анқара бу вилоят «қонли кўлга» айланишини хоҳламайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Теҳрондаги уч томонлама музокаралар чоғида маълум қилган.

Эрдўғандан ташқари Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иштирок этган саммитдан трансляция YouTube видеосервисида узатилган, деб хабар бермоқда РБК.

«Биз Идлиб қонли кўлга айланмаслигини, ҳамда сизларнинг дўстларингиз сифатида, сизлар ҳам бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашингизни истаймиз», - деди Эрдўған. «Биз бу минтақани шунчаки Асад режимига топшириқ қўймаслигимиз керак», - дея давом этган у. Шунингдек, Эрдўғаннинг билдиришича, «Идлибга қилинган ҳар қандай ҳужум фалокатга, қотилликка ва инсониятнинг буюк фожиасига олиб келади».

Аввалроқ, Эрдўған Идлибда тахминан 3,5 миллион киши борлиги ва «бу туманга ракеталар уча бошласа, жиддий қон тўкилиши юз бериши» ҳақида огоҳлантирганди. Унинг қўшимча қилишича, бу тумандаги кенг миқёсли ҳужум Туркияга қочқинларнинг янги тўлқинини вужудга келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Эронга ташрифи вақтидаги ғалати ҳодиса ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 

Мавзуга оид