Ўзбекистон | 14:19 / 08.09.2018
6835
1 дақиқада ўқилади

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича лойиҳани октябрда бошлаш режалаштирилмоқда

Фото: 123RF

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш, унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилиш кўзланмоқда, деб ёзади Norma.
 
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг республикада онлайн-НКМ тизимини пилот тариқасида ишга туширишга йўналтирилган қарори лойиҳаси эълон қилинган. Ҳужжат Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.
 
Лойиҳани амалга ошириш ва унинг услубий кузатувини таъминлаш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул бўлиши кўзланмоқда.
 
Пилот лойиҳада иштирок этиш ихтиёрий бўлади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтказа оладилар.
 
Лойиҳа иштирокчиларининг мажбуриятлари жадвалда қайд этилган:

Қарор билан лойиҳа доирасида фойдаланиладиган ускуналарга доир техник талабларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид