19:26 / 08.09.2018
22319

Роналдунинг қачон аввалги формасига қайтиши маълум бўлди

Фото: Marco Luzzani/Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду юқори савиядаги аввалги формасини тиклаб олиш учун ўз режасига эга.

Tuttosport хабарига кўра, «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби январь ойида жисмоний ҳолатининг чўққисига чиқишни мўлжалламоқда. Роналду сўнгги йилларда муваффақиятли тарзда қўллаб келаётган тайёргарлик схемасига қайтган ва мавсумнинг иккинчи қисмида юқори савияда тўп тепишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Ювентус»га ўтганидан кейин, 3та ўйинда бирор марта гол уролмади.

Top