14:13 / 08.09.2018
10010

Шаҳрисабзда “Мақом музейи” очилди

“Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида 7 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳридаги қайта таъмирланган Маданият саройида “Мақом музейи”нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий тадқиқ қилиш ишларини кучайтириш, унинг натижаларини эълон қилиб бориш Оқсарой майдонида жойлашган мазкур музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

Унда мақом санъатига оид Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд “Шашмақом”, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларнинг тарихий мусиқа асбоблари, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар намойиш этилди. 

 

Top