Жаҳон | 00:32 / 08.09.2018
8133
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ бош прокурорини NYT'даги аноним мақола муаллифини топишга чақирди

АҚШ адлия вазири ва бош прокурори Жефф Сешнс чоршанба куни The New York Times газетасида чоп этилган аноним мақола муаллифини топиши ва мақола бўйича тергов иши бошлаши керак. Дональд Трамп Шимолий Дакотага йўл олаётган самолёти бортида журналистларга шу ҳақида маълум қилди. 

Мақола президент Дональд Трампнинг қатор қарорлари унинг маъмурияти томонидан саботаж қилинишига доир иқрорликни ўзида жамлаган эди. 

"Бу миллий хавфсизлик масаласи. Фикримча, Жефф тергов иши очиб, бу мақоланинг муаллифини ўрганиши керак, чунки мен буни ҳақиқатда миллий хавфсизлик масаласи деб ҳисоблайман", - деди Трамп. 

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид