Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женевадаги маслаҳатлашув бекор қилинганидан кейин Яманда 84 киши ҳалок бўлди
Женевада режалаштирилган маслаҳатлашувлар бекор қилинганидан кейин Ходейда порт шаҳри яқинида Яман ҳукумат кучлари ҳамда исёнкор хусийлар ("Ансор Аллоҳ" тарафдорлари) ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар натижасида камида 84 киши ҳалок бўлди. AFP шифокорларнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 11 нафари - ҳукумат ҳарбий кучлари вакиллари бўлса, 73 нафари - хусийлар.
Яман бўйича зиддиятнинг икки томони тарафдорлари иштирокидаги маслаҳатлашувлар 6 сентябрь куни бошланиши керак эди. Бироқ унга фақат Яман ҳукумати делегациясигина ташриф буюрди, "Ансар Аллоҳ" ҳаракати вакиллари эса Женева томон йўлда нафақат тўхтатилмаслиги, балки маслаҳатлашувлардан кейин ортга хавфсиз қайтишига кафолат талаб қилиб, Санони тарк этишдан бош тортишди.
Яман ташқи ишлар вазири Холид Ал-Яманий шанба куни Швейцариядаги маслаҳатлашувларнинг бекор қилингани учун жавобгарликни "Ансар Аллоҳ" ҳаракати зиммасига юклади. Женевадаги матбуот анжуманида у хусийларнинг хатти-ҳаракатларини шантаж сифатида баҳолади.
2014 йилнинг августидан Яманда ҳукумат кучлари ва "Ансор Аллоҳ" тарафдорлари ўртасида ҳарбий низолар давом этмоқда. 2015 йилнинг мартида Саудия Арабистони томонидан бошқарилувчи коалиция ишғолидан сўнг у янада фаол фазага ўтди.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026
Россия ва Киев делегациялари Женевадан учиб кетишдан олдин яна бир бор учрашди
08:29 / 19.02.2026