Жаҳон | 22:45 / 10.09.2018
26184
1 дақиқада ўқилади

Европанинг энг баланд биносига чақмоқ уриши фойдаланувчиларни ҳайратлантирди (видео)

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари яқинда Санкт-Петербургда юз берган момақалдироқ лавҳаларини фаол муҳокама қилишмоқда. Уларда пўртана вақтида шаҳарда қурилаётган “Лахта Центр”нинг яшинқайтаргичига чақмоқ уриши ҳайрат уйғотган. 

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатнинг кўплаб суратлари ва видеоси пайдо бўлган.

“Кеча икки соатча табиатнинг қудрати ва гўзаллиги ортидан кузатдик. Ухлашга ётганимизда чақмоқ ҳали ҳам давом этаётганди”, деб изоҳ берган табиат ҳодисасига фойдаланувчилардан бири.

Қолган изоҳлар орасида “Нақадар чиройли!”, “Табиатимиз нақадар қудратли!”, “Анчадан бери коптеримни учирмагандим, бироқ бу ерда Зевснинг ўзи буни буюрди” деган изоҳлар бўлган.

Санкт-Петербургнинг Лахта деган жойида қад ростлаётган “Лахта Центр” биноси баландлиги 462 метрни ташкил қилади. 

Мавзуга оид