Петербургда Пригожиннинг «троллар фабрикаси» собиқ раҳбари ушланди
Иля Горбунов ва медиа-менежер Кирилл Метелев қўлга олиниши Евгений Пригожиннинг Москвага юриши бошлангани бир йиллиги муносабати билан содир бўлди.

Фото: OVCHINNIKOVA IRINA / SHUTTERSTOCK
«Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин билан алоқадор бўлган «Патриот» медиа-ҳолдингининг собиқ топ-менежери Иля Горбунов ва «Конкретно.ру» бош муҳаррири Кирилл Метелев Санкт-Петербургда қўлга олинди. Бу ҳақда 23 июн, якшанба куни Россия ОАВ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди. «Известия» газетаси суҳбатдоши уларнинг ушланиши Пригожинга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, манбанинг аниқлик киритишича, Горбунов ҳибсда сақланмоқда.
«Фонтанка»нинг ёзишича, Горбунов ва Метелев товламачиликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, медиа-менежерлар «Санкт-Петербург» телеканалининг собиқ бош директори Александр Малкевичдан пул ундиришган. У Санкт-Петербург губернаторининг махсус вакили лавозимини эгаллайди.
Горбунов чет эл валютаси билан фирибгарлик иши бўйича гумонланувчи сифатида қўлга олинди, деб хабар беради 78.ru.
Горбунов, Метелин ва Малкевич Пригожин учун ишлаган
Иля Горбунов «Комсомолская правда» ва РИА «Новости» агентлигида ишлаган. 2019 йилда у «Патриот» медиа-гуруҳини бошқарган, 2020 йилда эса Пригожин медиа-империясининг «троллар фабрикаси» ва Telegram-каналларини бошқаришга ўтган.
«Конкретно.ру» нашри бош муҳаррири Кирилл Метелев «Оперативное прикрытие» хусусий қўриқлаш корхоналари журналининг ҳаммуассиси ва «Версия в Питере» газетасининг ношири эди. «Фонтанка» маълумотларига кўра, у Пригожин билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этган бўлиши мумкин.
Малкевич 2020-2023 йилларда «Санкт-Петербург» телеканалини бошқарган. Бунгача у Пригожиннинг «Патриот» медиа-гуруҳи таркибига кирувчи «Федеральное агентство новостей» шуъба лойиҳаси - USA Really сайтини бошқарган. Украинада уруш бошланганидан кейин Малкевич эгаллаб олинган ҳудудларда телеканаллар яратишда фаол иштирок этди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат

11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

08:04 / 03.03.2025