Жамият | 20:40 / 10.09.2018
34188
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятидаги каналдан она ва боланинг мурдаси топилди

Урганч шаҳридан оқиб ўтувчи Шовот каналидан 9 сентябрь куни эрталаб бир аёл ва бир чақалоқнинг мурдалари топилган. Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, аёл 1988 йилда туғилган, Урганч туманидаги Шоҳидонлар маҳалласида яшовчи Х., чақалоқ эса унинг 2018 йилда туғилган қизалоғи Н. бўлиб чиққан.

Х. эри М. ва қайнонаси З.нинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб бермаганлигидан ва 1 сентябрь куни эри уни ота-онасининг уйига олиб бормаганлигидан хафа бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмай, 8 сентябрь куни соат 15:00 атрофида қизини қўлига олиб, уйдан чиқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («қасддан одам ўлдириш») 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид