Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 кунгача визасиз - «Шовот-Тошҳовуз» савдо зонасида бўлиш қоидалари тушунтирилди
Хоразм вилоятининг Шовот тумани ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ўртасидаги чегараолди савдо зонаси 17 ноябрь куни икки мамлакат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов томонидан масофадан туриб очилган эди. Тадбир Туркманистон раҳбарининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
«Шовот-Тошҳовуз» савдо зонаси
Turkmenportal нашри савдо «Шовот-Тошҳовуз» зонаси билан боғлиқ қоидаларни тушунтирди. Қайд қилинишича, зонага кириш алоҳида назорат пунктлари орқали ташкил этилган. Зона чакана савдо операцияларини амалга оширишга имкон берувчи «эркин божхона зонаси» сифатида фаолият юритади. Унга 15 кунгача визасиз кириш мумкин.
Савдо зонасининг умумий майдони 6 гектарни ташкил этади - чегаранинг ҳар икки томонида 3 гектар. Ҳудуд алоҳида халқаро келишув асосида кенгайтирилиши мумкин. Зона 30 йилга ташкил этилган бўлиб, уни янада кенгайтириш имконияти мавжуд.
Ҳудудда чакана савдо павильонлари, омборлар, контейнер майдончалари ва тадбиркорлар учун иш жойлари мавжуд. Замонавий технологиялар ёрдамида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш ва ташиш тизимлари яратилган.
Тадбиркорлар учун божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария ва транспорт хизматларини кўрсатувчи ягона марказ очилди. Шунингдек, ҳудудда дирекция, божхона, карантин, фитосанитария ва ветеринария хизматлари учун маъмурий бинолар жойлашган.
Банк хизматлари ва валюта айирбошлаш шохобчалари, меҳмонхоналар, тиббиёт маркази, кенг автотураргоҳ ва бошқа инфратузилма учун шароитлар яратилмоқда. Давлат хизматларини кўрсатиш учун интерактив тизимлар жорий этилди.
Таъкидланишича, зонада фақат Туркманистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.
Мавзуга оид
12:12
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашув ўтказилди
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
16:03 / 04.12.2025
Марказий Осиё учун бериладиган 12 млрд евронинг асосий қисми Транс-Каспий коридори учун сарфланади – ЕИ
22:57 / 03.12.2025