Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандликка кўмаклашиш маркази директори пора олаётган пайтида ушланди
Ўтказилган тезкор тадбирда бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келган шахс фуқародан 300 долларни пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинди
Фото: Getty Images
Хоразм вилояти Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келган А.Б. қинғир ишга қўл урди.
Postda.uz’нинг ёзишича, у марказга иш сўраб келган шовотлик К.Ж.дан 300 АҚШ доллари беришни талаб қилди. Республикада коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда бу мансабдор шахснинг очиқдан-очиқ тамагирлик қилиши фуқаронинг ғашини келтирди. У ушбу ҳолат юзасидан ҳеч иккиланмай Хоразм вилояти ИИБга мурожаат қилди.
Вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. фуқаро К.Ж.дан 300 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:03 / 03.03.2026
Тошкент шаҳрида ИИББнинг икки тезкор ходими қўлга олинди
12:22 / 03.03.2026
ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
14:42 / 25.02.2026