Жаҳон | 21:49 / 10.09.2018
8036
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон олий раҳбариятида ўзгаришлар: Остона ҳокими лавозимидан озод этилди

Қозоғистон пойтахти Остона ҳокими (акими) Асет Исекешев президент маъмурияти бошлиғи этиб тайинлангани муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Асет Исекешев. 
Фото: egemen.kz

  Исекешев Остона ҳокими лавозимига 2016 йилда тайинланган. У Адилбек Жаксибеков ўрнини эгаллаганди. Жаксибеков эса ўз навбатида Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғи лавозимини эгаллаганди.

Энди эса Исекешев пенсия ёшига етгани муносабати билан Қозоғистон президенти маъмурияти бошлиғи лавозимидан озод этилган Жаксибеков ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид