Жаҳон | 01:10 / 10.09.2018
16503
1 дақиқада ўқилади

Молдавия президенти ўзи учраган ЙТҲни шубҳали деб атади

Фото: publika.md

9 сентябрда йўл-транспорт ҳодисасига учраган Молдавия президенти Игорь Додон ушбу ЙТҲни шубҳали деб ҳисобламоқда. 

Додоннинг кортежи Страшени-Калараш йўлида ҳаракатланаётганда унинг машинасига қарама-қарши йўналишдан келаётган юк машинаси урилган. Воқеа оқибатида 3 киши енгил ва ўрта оғирликдаги жароҳат олган. Додоннинг ўзига ҳеч нарса қилмаган.

“Қўриқлаш ва полиция машиналари ҳамроҳлигида нормал тезлик билан келаётган кортежга қарама-қарши йўналишдан тўсатдан юк машинаси чиқиб, айнан президент кетаётган машинага келиб урилган. Бунинг барчаси шубҳали кўринмоқда. Бошланган тергов пайдо бўлаётган бу ва бошқа саволларга жавоб топишига умид қиламан”, деб айтган Додон.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид