Жаҳон | 15:53 / 10.09.2018
13401
2 дақиқада ўқилади

Times: Петров ва Боширов фақат Россиядан ташқарида қўлга олиниши мумкин

Фото: PA

Британия ҳукуматидан маълум қилишларича, Буюк Британия ҳукумати томонидан Солсберида Скрипаллар оиласини заҳарлашга алоқадор деб топилган Россиянинг икки фуқароси (Александр Петров ва Руслан Боширов) ҳеч қачон жавобгарликка тортилмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳақда The Times газетаси Буюк Британия ички ишлар вазири Сажид Жавиднинг баёнотига асосан хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирининг тахминича, Петров ва Боширов ҳеч қачон Британия томонининг суд терговига учрамаслиги мумкин, сабаби «ҳақиқат шундайки, биз, катта эҳтимол билан, уларни Буюк Британия бошқа ҳеч қачон кўрмаймиз». Лондон полиция хизматининг аксилтеррорчилик бўлинмаси раҳбари Нил Басунинг қўшимча қилишича, полиция улар Британия билан гумонланувчи шахсларни топшириш тўғрисида келишув бўлган давлатлардан бирининг ҳудудига кирмагунича жуда кам нарса қила олади. Шу тариқа, россияликлар Россия ҳудудини тарк этадиган бўлса, Британия ҳукумати тергови билан дуч келишлари мумкин, дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руслан Боширов Душанбеда туғилгани маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид