Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди
Иллюстратив фото
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бувайда туманида яшовчи У.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 25 август куни номаълум шахс Форобий кўчасида жойлашган “Форобий” савдо комплексидаги дўкон растаси тагида қаровсиз қолдирилган ичида 10 млн 200 минг сўм пули бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.Б. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026