Ўзбекистон | 17:23 / 11.09.2018
21383
1 дақиқада ўқилади

4 кун ичида 2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 5 сентябрдан 8 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 521,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 638та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,0 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 21% биринчи тоифадаги авторақамларга, 55% иккинчи ва 24% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 19%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Наманган вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 59%га тенг.

Мавзуга оид