Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўзгаради
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Тим Торлотни мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Британия ташқи сиёсат идораси хабар берди.
Таъкидланишича, Тим Торлот 2019 йилнинг ёзида ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига 2015 йил кузидан буён раҳбарлик қилиб келаётган ҳозирги элчи Кристофер Аллан бошқа лавозимга ўтади.
Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Тим Торлот ташқи сиёсат идораси тизимида 1981 йилдан буён ишлайди. У Ироқ, Уммон, Янги Зеландия, Чили ва Яман каби мамлакатларда ишлаган, шунингдек, Британия Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларни эгаллаган.
У 2016 йилдан буён ҳозирги вақтга қадар Буюк Британия ТИВнинг Арабистон ярим ороли ва Эрон департаментида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026