Фан-техника | 15:54 / 11.09.2018
17113
4 дақиқада ўқилади

Келажак шаҳарларини кондиционерларсиз тасаввур қилиб кўринг

Фото: Pixabay

Агар сиз ҳозир исиб кетаётган бўлсангиз, бу ҳали ҳолваси. Яқин йилларда термометр янада юқори ҳарорат кўрсатади.Ана ўшанда шаҳарларда қандай яшаймиз?

2014 йилда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро мутахассислар гуруҳи ўзларининг бешинчи мақоласи чоп этилиши муносабати билан глобал исиш белгилари тез орада сезилиши ва жиддий оқибатларга олиб келишини бир овоздан маълум қилишди. Гап сув тошқинлари, қурғоқчилик, жазирама, шунингдек, бутун дунёда ёз фаслида ўртача ҳароратнинг кўтарилиши ҳақида кетяпти.

2018 йилда иқлимшунос, Франциянинг 21 асрдаги иқлими маърузаси муаллифи Жан Жузель (JeanJouzel) 2050 йилга келиб, ҳарорат мамлакатнинг кўп қисмида 50°C га етиши мумкинлигини айтган. Бу эса тасаввурга сиғдириб бўлмас ҳолат. Аҳолининг иссиққа чидай олмайдиган қатлами - кекса, бемор, ногирон, ёш бола, ҳомиладорларга бу ҳолат салбий таъсир кўрсатиши кишини хавотирга солади.

Бунга яна бир хавфли омил қўшилмоқда. БМТнинг прогнозларига кўра, 2050 йилда сайёранинг аҳолиси 9,8 миллиард кишидан иборат бўлади. Уларнинг кўп қисми мегаполисларда яшайди. Бундай вазият атмосфера бугунги кунга қараганда кўпроқ ифлосланишига олиб келади. Экстремал ҳароратга иқлим вазиятини янада ёмонлаштирмасдан, совутиш тизимидан оммавий фойдаланмаган ҳолда чидаш учун шаҳар юзага келган, бартараф этиб бўлмайдиган жараёнга мослашиши керак. Ҳозир у айнан шу жараённи бошдан кечирмоқда.

Экологик архитектура ва биокондиционерлар

Баъзи архитекторлар бу муаммони олдиндан кўра билишган. Экологик архитектура пионерии Венсан Каллебо (VincentCaillebaut) лойиҳаларни бир вақтнинг ўзида экологик ва иссиқликни юта оладиган, ҳавони тозалайдиган қилиб яратади. Париж муниципалитети буюртмасига асосан архитектор 2050 йилга келиб шаҳар экологиясини яхшилаш бўйича лойиҳани ишлаб чиқди. Архитекторнинг тушунтиришича, «жой етишмаслиги сабаб Париж боғлари бино атрофида бўлинмайди. Биноларнинг ўзи боғларга айлантирилади. Биноларни кўкаламзорлаштириш, шаҳарни боғга айлантириш шаҳар иссиқлик ороли билан курашишда самарали бўлиб, шаҳримиз учун био-иқлим яратади».

Шаҳар биноларининг кўкаламзорлаштирилиши шаҳарни исиб кетишдан халос этади. Жамоат муҳитида яшил зоналар яратилади. Шу йўл билан шаҳар яшаш учун қулай ҳолатга келади. Унда ҳатто иссиқ ҳавода ҳам эркин нафас олиш мумкин бўлади. Энергиядан фойдаланилмайдиган уйлар иссиқхона эффекти кучайишига йўл қўймайди. Париж муниципалитети сув манбаларини кўпайтириш, фавворалар қуришни ҳам режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, янги бинолар шамолдан интеллектуал ва инновацион усулда фойдаланади. Бу эса иссиқликни бошқаришнинг қизиқ натижаларини юзага келтиради. Масалан, иқлимшуносликка мўлжалланган Meteodyn компанияси Urbawind дастурий таъминотини ишлаб чиқди. У шаҳардаги шамол ҳаракатини бошқаради. Шундай қилиб, шамолдан максимал даражада фойдаланиш учун бинонинг жойлашуви, деразаларнинг ҳажмини қўллаш ва турар-жой биносида ҳаво айланишини кафолатлаш ва уни бир неча градусга совутиш мумкин.

Яна бир қизиқ ечим бор. АҚШнинг бир неча шаҳарларида альбедо деб номланган акс эттирувчи қопламадан фойдаланилади. Масалан, Лос-Анжелесдаги йўлларда анъанавий қора асфальт ўрнига оқ қоплама бор. Шу усул орқали ер ҳарорати баъзи жойларда 10°Cга пасаяди. Бу эса ўз навбатида биноларга ҳам таъсир қилади. Иль-де-Франс институтида иқлим, ҳаво ва энергияни ўрганишга масъул бўлган Эрван Кордо (ErwanCordeau)нинг айтишича, «Қуёш радиацияси туфайли кучли альбедо дарҳол осмонга жўнайди, шунинг учун энергия қопламанинг ўзида тўпланмайди».

Қопламанинг бундай услуби бинолар томи учун ҳам мос келади. Бино томини оқ рангга бўяб, уйдаги ҳароратини бир неча градусга пасайтириш мумкин. Барча учун қулай, экологик тоза иссиқлик назорати.

Мавзуга оид