Ўзбекистон | 12:05 / 02.06.2025
3176
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади

Ўзбекистон Россиянинг Russian Express сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фото: Kun.uz

Бу ҳамкорлик мамлакатни жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида ҳар томонлама тарғиб қилиш бўйича стратегик кампаниянинг бир қисмидир.

Ҳамкорлик доирасида Россиянинг олтита йирик шаҳри – Санкт-Петербург, Қозон, Новосибирск, Екатеринбург ва Москвада бир қатор семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар икки давлат туроператорлари ўртасида тўғридан тўғри мулоқот ўрнатиш шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш, янги сайёҳлик маҳсулотларини тақдим этиш ва бизнес алоқаларини йўлга қўйиш учун муҳим майдонга айланади.

Ҳар бир учрашувда 500 дан 1500 гача туризм соҳаси мутахассислари, хусусан, агентлар, туроператорлар, ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган онлайн платформалар, ижтимоий тармоқлар ва ахборот нашрларини қамраб олувчи кенг кўламли медиа кампанияси режалаштирилган. Вебинарлар, реклама материалларини чоп этиш, баннерларни жойлаштириш режалаштирилган. Буларнинг барчаси россиялик сайёҳлар орасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва мамлакатга туристлар оқимини оширишга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид