Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида аутсорсинг жорий этилади
Спортчи учун энг муҳим жиҳатлардан бири қатъий назорат қилинадиган калорияли овқатланиш рациони ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият таълим муассасаларида ёш спортчиларимизни овқатлантиришда маънан эскирган тизимдан фойдаланилмоқда. Шу сабабли вазирлик томонидан мазкур жараёнга замонавий илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
2018-2019 ўқув йили давомида Хоразм, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари тарбияланувчилари учун замонавий аутсорсинг хизмати (ишончли шартномавий хизмат кўрсатиш) йўлга қўйилади. Ушбу ҳудудлардаги тадбиркорлар танловларда иштирок этиб, даромад олишлари мумкин бўлади.
Мазкур ҳудудларда тўпланган тажриба ва ўтказилган синовлар натижадорлигидан келиб чиқиб, аутсорсинг хизмати келгусида вазирлик тизимидаги барча таълим муассасаларида жорий этилади.
Мавзуга оид
17:41 / 23.04.2026
Украиналик теннисчи Никита Белозерцев Ўзбекистон байроғи остига ўтди
11:53 / 25.02.2026
Фарғона боғчаларидаги заҳарланиш: таъминотчи корхона ҳокимлик имтиёзидан фойдаланган
15:04 / 31.12.2025
Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улуши 85 фоизга чиқарилади
22:15 / 21.12.2025