09:16 / 11.09.2018
5986

Туркия Сурия билан чегарасига ҳарбий техника жойлаштирмоқда

Фото: Osman Orsal / Reuters

Туркия армияси Идлиб вилоятидаги таранг вазият сабабли Сурия билан чегарасига ҳарбий техника жойлаштирмоқда. 

Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, Сурия билан чегарадош Килис вилоятига зирҳли техника ва артиллерия колонналари тортилмоқда. Бундай чора чегарани мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Тахминларга кўра, Анқара шу йўл билан Идлибдаги жанговар ҳаракатлар вазиятида у  ердан янги қочқинлар келишини тўхтатишга уринмоқда. Ҳозирда Туркияда 3 млндан кўпроқ суриялик қочқин бор ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат қочқинларни бошқа қабул қила олмаслигини айтган.

Туркия президенти матбуот хизматида маълум қилинишича, чегарадаги қўшинлар, шунингдек, Идлибга ҳаво ва қуруқликдан ҳужум амалга оширилиши вазиятида “Россияни ушлаб туриши” керак.

Top