Ўзбекистон | 14:41 / 11.09.2018
9846
3 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилади

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилиши мумкин бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-банди:

а) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари, шу жумладан, пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи миқдоридаги”;

б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган хронометраж ва камерал назорат натижасида қўшимча ундириб олинган суммаларининг 10 фоизи миқдоридаги”;

в) учинчи хатбошидаги “25” рақами “40” рақами билан алмаштирилади.

г) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловаси:

а) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

б) изоҳ қисмининг ***) қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“***)Ушбу маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тушумлар мазкур Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича суд ва (ёки) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиб, ушбу органларнинг бюджетдан ташқари фондларига белгиланган суммаларни йўналтирилган ҳолда 40 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига юборилиши белгилаб қўйилсин”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид