Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқ табобатининг ҳуқуқий мақоми қачон аниқланади?
2018 йил 11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Халқ табобатининг ҳуқуқий асослари: амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда депутатлар, соғлиқни сақлаш тизимининг етакчи мутахассислари, тажрибали ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, Ўзбекистон халқ табобати академияси олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирда мамлакат тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, татбиқ этилаётган мақсадли дастурлар билан бир қаторда, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган халқ табобатини ривожлантириш, уни ҳуқуқий томонидан мустаҳкамлаш мақсадида қонунчилик тизимини шакллантириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар халқ табобати анъаналари асосида дори воситаларини яратиш ва ундан амалиётда фойдаланиш, Ўзбекистонда доривор ўсимлик дунёсини асраб-авайлаш, йўқолиб бораётган айрим ўсимликларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш, юртимизда табиблик билан шуғулланаётган фуқаролар фаолиятини қонун доирасида тартибга солиш ҳамда уларнинг меҳнат фаолиятини ҳуқуқий ҳимоялаш, табобат илмини ривожлантириш учун кенг шарт-шароитлар яратиш, мазкур йўналишдаги ўқув адабиётлари сонини кўпайтириш ишлари бугунги куннинг долзарб масаласи эканини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида халқ табобатига ҳуқуқий баҳо берилмаган, яъни, унинг ҳуқуқий мақоми аниқланмаган. Бироқ амалиётда мамлакатда халқ табобатидан турли хил касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашда кенг фойдаланилмоқда.
Давра суҳбатида халқ табобати борасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, бу юзасидан қонунчилик тизимини такомиллаштириш, масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур йўналишда миллий амалиёт билан бир қаторда халқаро тажриба ҳам таҳлил қилинди.
Соҳанинг қонунчилик тизимини яратиш хусусида депутатлар, эксперт ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Иштирокчиларнинг таклифлари умумлаштирилиб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
20:23 / 12.11.2025
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
10:04 / 12.05.2025