Спорт | 00:51 / 12.09.2018
20317
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна ғалаба қозона олмади. Эронга қарши ўйиндан фоторепортаж

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин эронликлар ҳужумчиси Маҳдий Туробийнинг 67-дақиқада урган голи эвазига меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Эктор Купер қўли остидаги жамоа ўз антирекордини янгилади. Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига ўнинчи ўйинда ғалаба қозона олмади. Охирги марта 2017 йилнинг ёзида Таиландни енгган жамоа, шундан кейин 3 марта дуранг ўйнаб, 7 марта ютқазган.

«Трибуна» фотомухбирлари ўйиннинг асосий лаҳзаларини акс этган фоторепортажни тақдим этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид