Жамият | 16:40 / 13.09.2018
9434
5 дақиқада ўқилади

Гамма-пичоқ элементидан бош мия касалликларини даволашда фойдаланиш

Acıbadem кўп йўналишли клиникалар тармоғи барча тиббий йўналишлар бўйича ўта кенг хизматлар кўлами туфайли Туркияда ва ундан ташқари чет давлатларда ҳурмат қилинадиган эътиборга  сазовор брендга айланди. 21 та шифохона, 16 та поликлиника ва 4 та давлатни қамраб олиш – бу фақат бошланишидир.

Катталигига кўра жаҳонда иккинчи ўринда турган Acıbadem кўп йўналишли клиникалар тармоғи 1991 йилда тузилган бўлиб, энг янги инновацион жиҳозлари ва барча тиббий йўналишлар бўйича ўта кенг хизматлар кўлами туфайли Туркияда ва ундан ташқарида чет давлатларда ҳурмат қилинадиган эътиборга  сазовор брендга айланди. 

Фото: Acıbadem

Acıbadem шифохоналари энг илғор технологиялар билан жиҳозланганлигини айтиб бўлиб, Acıbadem Altunizade шифохонасидаги асаб жарроҳлиги нейрохирургия мутахассиси профессор Корай Оздуман, Гамма-пичоқ даволаш жараёни ҳақида қуйидаги маълумотни беради: “Гамма-пичоқ бош чаноқ мия ичидаги касалликларни даволаш учун ишлаб чиқилган ва яратилган муолажа бўлиб, мияда ва суякларда, қон томирларда ҳам, мия атрофидаги бошқа тўқималарда юзага келадиган  бузилишларни даволаш учун қўлланади. Тананинг бошқа қисмларида  юзага келган турли хил бузилишларни даволаш турли технологиялар қўлланишни талаб қилади. Одатда у метастатик саратон ўсмалари каби бош миянинг ёмон турдаги ўсмаларини даволашнинг биринчи даражали усули сифатида қўлланилаётган усул  бўлиб, қўшимча равишда, гамма-пичоқ имкониятлари шунингдек бош миянинг яхши сифатли ўсмаларини, артериовеноз мальформацияларни (АВМ), функционал бузилишларни ва кўз ичидаги ўсмаларни даволашда гамма-пичоқ қўлланилади.

Фото: Acıbadem

ГАММА-ПИЧОҚНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

  • Бош мия ўсмаларининг кўпчилик ҳолатларида очиқ операция жарроҳлик аралашуви зарур бўлмайди.
  • Муолажадан кейин ножўя таъсир бўлиши камаяди.
  • Умумий анестезия зарурияти йўқолади.
  • Беморлар даволаш ўтказилган куннинг ўзидаёқ уйига қайтишлари мумкин.
  • Тикланиш даври мавжуд эмас.
  • Муолажа бошда ҳеч қандай яраларни ҳосил қилмайди, из қолдирмайди.
  • Бошда сочлар олинмайди, ва сочлар тўкилиши ҳам юз бермайди.
  • Муолажанинг афзалликлари ортиб боради, ноқулай жиҳатлар эса камаяди.
  • Бош миянинг соғлом тўқимаси учрайдиган нурланиш миқдори минимал даражада бўлади.

ГАММА-ПИЧОҚ БИЛАН ДАВОЛАШ БОСҚИЧЛАРИ

Стереотаксик рамкадан фойдаланиш:  Leksell стереотаксик рамкаси, даволаш ўта юқори аниқликда ва миллиметргача аниқлик даражасида ўтказилиши учун, беморнинг бошига бириктирилади беморга тақилади. Оғриқсизлантириш учун маҳаллий анестезия қўлланилади. Болаларда бу муолажа анестезиолог иштирокида, ва зарур бўлганда, умумий наркоз остида амалга оширилади.

Фото: Acıbadem

Ниқобнинг қўлланиши: Элементли Гамма-пичоқ стереотаксик рамканинг ўрнига ниқоб билан даволашни амалга ошириш имконини беради. Бу эса даволашни қисмларга бўлиб, бир неча кун давомида ўтказиш имкониятини беради. Бунинг оқибатида, кўриш нервлари ва мия тузилмалари каби сезгир аъзолар самаралироқ ҳимоя қилинади, чунки улар ўсманинг ёнида жойлашган бўлиши мумкин. Ниқоб шунингдек рамкани қўллаш мумкин бўлган ёки хавфли бўлган ҳолатларда вазиятни мувофиқ бошқариш имконини  таъминлайди.

Нейрорадиологик визуализация: Рамка бириктирилганидан кейин тақилгач, беморнинг патологияси учун мос келадиган визуализация тизими қўлланилади. Ҳозирги пайтда барча беморлар МРТ муолажасидан ўтади. Баъзи ҳолатларда эса муолажа МРТ қўлланмаган ҳолда даволаш эмас, компьютер томографияси ёрдамида бажарилиши  режалаштирилади.

Дозаларни режалаштириш: Режалаштириш учун ишлатиладиган компьютер дастурларининг ривожланиши ва элементнинг блоклаш функцияси (Icon) нурларининг нормал соглом тўқималарга маълум бурчакларда салбий таъсир этишининг олдини олиш имкониятини яратади.

Фото: Acıbadem

Нурларнинг киритилиши: Компьютерда режалаштириш жараёнидан кейин, алоҳида бўлим бўлган даволаш қисмида муолажа ўтказилади. Ўсманинг ўлчамига ва нурланишнинг дозаларига қараб, муолажанинг давомийлиги 15 дақиқадан 1-2 соатгача  давом этади.

Гамма-пичоқ ёрдамида томография: Аниқ ва хавфсиз даволаш учун, даволаниш жараёнининг ўзида томография қилиш хусусияти бошнинг ҳатто миллиметрга ҳаракатини аниқлаш имконини таъминлайди.

Беморни даволаш пайтида назорат қилиш: Максимал аниқ ва самарали даволаш учун, гамма-пичоқ элементи (Icon) томография ва ҳаракатланишни инфрақизил кузатиш технологияси ёрдамида даволаш жараёнини кузатади.

Acıbadem ваколатхонасига мурожаат қилиб, тил муаммоси, сафарни ташкил этиш ва бошқа мамлакат ҳудудидаги жараён ҳақида умуман ташвишланмасангиз бўлади. Сиз фақат даволанишга эътиборингизни қаратсангиз бўлгани. Шифохона ходимлари сизнинг даволанишингиз қулай шароитларда ўтиши ва самарали бўлиши учун бор имкониятларини ишга солади.

Фото: Acıbadem

Барча маълумотлар учун Ўзбекистондаги Acıbadem офисига мурожаат қилинг:

Адрес: Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй. Телефон: (+99 895) 144 54 45

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид