Қонунчилик палатаси спикери сифатида ишлаган Дилором Тошмуҳамедова “Оила” маркази директорига айланди
Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директор, Дилдора Мирсабитовна Каримова ва Дилбар Магрибжановна Алимжанова ушбу марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. Маълумоти бўйича шифокор. 1984 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини ва 2003 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
Мавзуга оид
12:46 / 18.02.2024
“Оила қурганимизни уйдагиларимиз билмасди” – Грин карта учун қалбаки тўй қилган 2 ёш ҳикояси
11:25 / 03.11.2022
Оила ёки карьера: нега аёллар ҳамон азалий дилемма рўпарасида қолмоқда?
16:28 / 20.10.2021
“Меҳрибонлик уйлари битирувчилари бўлган талабаларга ҳар йили берилиши керак бўлган субсидиялар ажратилмаган” — сенатор
21:49 / 13.06.2020