Наманганда «валютафурушлик» билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган хабарга кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унинг натижасида, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар Д.Б. ва М.Д. Наманган тумани “Эшобод” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 1 АҚШ долларини 7900 сўмдан ҳисоблаб, 7200 АҚШ долларини 56 млн 880 минг сўмга келишиб, шундан тезкор тадбир иштирокчисига 42 млн 580 минг сўм пулларни бериб, 7200 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2018 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар Д.Б. ва М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш: б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024