09:31 / 13.09.2018
13080

Нурмагомедов ва Макгрегорнинг матбуот анжумани санаси маълум бўлди

Фото: Getty Images

UFC россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жангдан аввал ташкил этиладиган матбуот анжуманининг аниқ санасини маълум қилди.

UFC матбуот хизмати хабарига кўра, матбуот анжумани 20 сентябрь куни шарқий вақт билан соат 5 (21 сентябрь Тошкент вақти билан 02:00)да бўлиб ўтади.

Нурмагомедов – Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда ташкил этилади. Нурмагомедов учун бу жанг апрель ойида америкалик Эл Яквинта устидан қозонилган ғалабадан сўнг қўлга киритилган чемпионлик камарини ҳимоя қиладиган биринчи беллашувга айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегордан ҳайиқаётган мураббийига мурожаат билан чиққанди.

Top