Ўзбекистон | 11:36 / 13.09.2018
4958
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Содиқов Nokia Networks вице-президенти билан музокаралар ўтказди

Фото: mitc.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Nokia Networks компаниясининг вице-президенти, Марказий ва Шарқий Европа, ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бўйича раҳбари Микко Лаванти билан учрашди.

Учрашув чоғида телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Nokia Networks компаниясининг иштирокида замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини жорий қилиш учун инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Nokia Networks компанияси телекоммуникация тармоқлари учун тўлиқ ечимлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчилардан ҳисобланади.

Мавзуга оид